Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида киберхавфсизлик масалалари бўйича онлайн мастер-класс ўтказилди 

    Таълим 3 июл 2020 1012

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги билан Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида Group-IB​ халқаро компанияси билан ҳамкорликда кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича онлайн мастер-класс ўтказилди.

    Унда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, банк ва АКТ-соҳалари вакиллари иштирок этишди.

    Group-IB халқаро компанияси кибержиноятлар, юқори технологиялар ёрдамида фирибгарликларнинг олдини олиш ва тергов ишларини олиб бориш бўйича жаҳондаги етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Шу боис, кибертаҳдидларга қарши курашиш мавзусида ўтказилган тадбирда компаниянинг етук экспертлари томонидан киберхавфсизлик, кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш борасидаги мастер-класс ўтказилди.

    Тадбир доирасида иштирокчилар кибертаҳдидларнинг олдини олиш ва қарши курашишда замонавий усуллар ва компьютер криминалистика соҳасида етакчи халқаро компанияларнинг тажрибалари билан атрофлича ўртоқлашдилар.

    Маълумот учун:

    Group-IB дунё бўйлаб кибержиноятлари бўйича тергов олиб боришда 16 йиллик тажрибага эга. Компания SWIFT ва YeXHT томонидан тавсия қилинган киберхавфсизлик соҳасида ишланмаларни ишлаб чиқариб таъминлаб беради. Гроуп-ИБ томонидан кибертаҳдидлар тўғрисида маълумотларни тўплашга йўналтирилган ThreatIntelligence технологияси Forrester, IDC ва Forrester нуфузли тадқиқот ташкилотлар томонидан тан олинган энг яхши лойиҳалардан бири ҳисобланади.

    Манба: Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates