Тошкент супермаркетларида озиқ-овқат нархлари ошдими?

    Мамлакатимизда 19 июн 2025 1740

    Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 2025 йил июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича кузатув ўтказилди.

    Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти маълум қилди.

    Мониторингга кўра, 9 номдаги маҳсулотнинг минимал нархи май ойига нисбатан пасайган. Жумладан, оқбош карам 64,2 фоизга, помидор 44,7 фоизга, бодринг 36,5 фоизга, лавлаги 21,5 фоизга, банан 13 фоизга, олма 8,4 фоизга, гуруч 7,3 фоизга, мол гўшти (филе) 6,3 фоизга ва картошка 6 фоизга арзонлашган.

    6 турдаги маҳсулотда эса минимал нархлар ошган. Энг катта ўсиш лимонда қайд этилган. Бу мавсумий омиллар билан изоҳланмоқда.

    Шунингдек, 6 номдаги маҳсулот: буғдой уни, гречка, макарон, тухум, маргарин ва кунгабоқар ёғининг нархлари ўзгармаган.

    Таҳлил 2025 йил 7 май ва 12 июнь кунлари олиб борилган мониторинг натижалари асосида амалга оширилган.