Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи курс талабалари учун "Талабаликка қасамёд" тадбири ўтказилди

    Юқори балл билан қабул қилинган талабаларга “Қасамёд варағи”, “Тошкент тиббиёт академиясининг рамзий белгиси”, “Тиб қонунулари китоби”, “Касаллик тарихи баённомаси” топширилди.

    Тиббиёт соҳаси вакиллари – бутун умрини инсон саломатлигини асрашга бағишлаган мураккаб ва айни пайтда эзгу касб эгаларидир. Шифокорлик – дунёдаги олийжаноб, инсонпарвар ва ўта зарур касблардан бири сифатида эътироф этиб келинади.

    Жорий йилининг 2 октябрь куни пойтахтимиздаги муҳташам Алишер Навоий номли кино саройида Тошкент тиббиёт академиясининг биринчи курсига қабул қилинган талабалар қасамёдига ва Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

    Мазкур байрам шодиёнасига Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари мутасадди ходимлари, академияга қабул қилинган 1800 нафар биринчи курс талабалари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

    Дастлаб Тиббиёт академияси фаолиятига оид видеоролик, сўнгра театрлашган саҳна кўриниши намойиш этилди. Шу билан бирга биринчи курсга қабул қилинган талабаларнинг келгусида етук мутахассислари, профессор, академик, энг муҳими фидоий шифокор бўлиб хизмат қилишлари учун тилаклар билдирилди.

    Тошкент тиббиёт академиясига юқори баллар билан қабул қилинган талабаларга “Қасамёд варағи”, “Тошкент тиббиёт академиясининг рамзий белгиси”, “Тиб қонунулари китоби”, “Касаллик тарихи баённомаси” топширилди.

    – Республикамиздаги энг нуфузли ва етакчи олий ўқув юртимиз бугунги кунда чин маънода Рақамли (смарт) университет саналади, – дея таъкидлаб ўтди Тошкент тиббиёт академияси ректори в.в.б Ш.А.Боймуродов. – Юз йиллик тарихга эга олий ўқув юртимизда 7 та факультет ҳамда 56 та кафедра бакалавриатнинг 14 та таълим йўналиши, 38 та магистратура мутахассислиги, шунингдек 40 та ординатура, 33 та докторантура ихтисослиги, 7 та интернатура мутахассисликлари бўйича фаолият олиб бормоқда. Айни кунда 1000 нафар профессор ўқитувчи, жумладан, 212 нафар фан доктори, 347 нафар фан номзоди ва доцент, 403 нафар ассистент ва ўқитувчилар 14 мингдан зиёд ёшларга таълим бериб келаётир. Талабаларимизнинг қарийб икки минг нафарини хорижий давлатлардан ташриф буюрган ёшлар ташкил этади. Бу ерда устозлар ва таълим олувчилар учун кенг шароит ва улкан имкониятлар яратилган. Талабаларнинг амалиёт ўташлари, касбий компетенцияларни мукаммал даражада ўзлаштиришлари учун замонавий тўрт авлод симуляцион ускуналар ва техникалар билан таъминланган. Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг 19 та таълим дастурлари Жаҳон тиббий таълим федерациясининг Мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги экспертлари томонидан эътироф этилиб, халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди.

    Тадбирда кўп йиллар давомида Тошкент тиббиёт академиясида самарали фаолият олиб бораётган ва унинг ривожига ўз ютуқлари билан ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчиларнинг кўп йиллик меҳнати ва ютуқлари эътироф этилди. Профессор-ўқитувчиларнинг 4 нафарига “Соғлиқни сақлаш аълочиси” , 7 нафарига “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони, 2 нафарига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғи топширилди. 72 нафар профессор-ўқитувчи Тошкент тиббиёт академияси ташаккурномаси ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Тадбирнинг тантанали тақдирлаш қисмидан сўнг биринчи курс талабалари “Талабалик қасамёди”ни ўқиб беришди.

    Тошкент тиббиёт академиясининг ижодкор талабаларидан иборат “Наво-шифо” ансамбли ижросида концерт дастури намойиш этилди.

    Зулхумор Акбарова

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates