Бу ҳақда Тошкент туман ҳокимлиги хабар берди.
Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Тошкент туман ҳокими лавозимига Эргашев Сардорбек Кадировични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди ва Эргашев Сардорбек Кадирович Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Сардорбек Эргашев 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти-олий. 2011- йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2023 йилда Тошкент архитектура-қурилиш университетларини тамомлаган.
У фаолияти давомида Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.