Аввало, вилоят ҳокими в.в.б Д. Ҳидоятов Оҳангарон туманида умумий қиймати 150 млн. АҚШ долларлик бўлган йирик “ОXANGARON CEMENT PRODUCTION” МЧЖнинг цемент ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси билан танишди. Тадбиркорнинг талаби 50 гектар ер майдони эди. Йиғилганлар мазкур лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ўрганиб, ер берилиши бўйича мутасаддилар тегишли кўрсатмаларни олишди. Шу билан бирга, вилоят ҳокими тадбиркорга туманда фаолият юритаётган 29 та МФЙдан 12 тасини маъмурий биноси мавжуд эмаслигини, жорий йилда мазкур биноларни қуришда молиявий кўмак бериш таклифини ҳам илгари сурди.
Шунингдек, ИИББ бошлиғи Т.Арипов томонидан Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида содир бўлаётган ЙТҲ лар ва қоидабузарликлар таҳлиллар асосида кўрсатиб берилиб, кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар таклифи ўртага ташланди.
Зангиота туманининг “Қаҳрамон” маҳалласи мисолида келгусида фуқаробай ишлаш тизими соҳага татбиқ қилиниши зарурлиги ҳамда Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари марказларидаги тирбандликлар, тартибсизликлар хусусида сўз юритди. Яъни,олдини олиш мақсадида, ер ости ёки ер усти йўли, шу билан бирга, кўп қаватли, замонавий автотураргоҳ (парковка) қуриш лойиҳасини тақдим этди. Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида йўловчи ташиш транспорти бўлган “Дамас” лар ўрнида автобуслар фаолиятини йўлга қўйиш, шу билан бирга, Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ деҳқон бозори” ини шаҳарнинг юқори қисмига кўчириш каби қатор таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, вилоят Ободонлаштириш бош бошқармасининг талаб этилаётган техника воситалари, ишчилар учун зарур замонавий маиший хоналар, қўшимча чиқиндихоналар ҳамда бошқарма тизимида 5 гектар майдонга гуллар ва буталар етиштириш учун иссиқхона барпо этиш каби бир неча лойиҳалари тақдим этилди. Хусусан, қўл меҳнатини енгиллаштириш учун махсус техникалар зарурлиги боис, вилоят ҳокими томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд. сўм маблағ ажратиш таклифи қўлла-қувватланди.
Тадбир якунида электрон ҳужжат айланиш тизимининг янги версияси тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.