Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоят аҳлига мурожаат йўллади

    Мамлакатимизда 25 декабр 2021 3251

    Нурафшон шаҳрида жорий йилнинг 25 декабрь куни Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят аҳлига мурожаат йўллади.  

    Сессияда депутатлар, секторлар раҳбарлари, вилоят фаоллари ва жамоатчилиги, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар.

    3 қисмдан иборат мурожаатнинг 1-қисмида вилоятда 2021 йил якунлари, эришилган ютуқлар қаторида белгиланган устувор йўналишлар ва масалалар қамраб олинган. Хусусан, жорий йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 75,1 трлн. сўмни ва ўсиш суръати 108,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

    Соҳалар кесимида, саноатда 8,7 фоизга, хизматлар кўрсатишда 23,1 фоизга, қишлоқ хўжалигида 5,6 фоизга ҳамда қурилиш-пудрат ишларида 12,2 фоизга ўсиш таъминланди. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари 26,7 миллион сўмни, хизматлар 7,7 миллион сўмни ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 9,3 миллион сўмни ташкил этди.

    Ялпи ҳудудий маҳсулотда саноат улуши 47,1 фоиз (34,0 трлн. сўм), қурилиш соҳаси улуши 5,0 фоиз (3,6 трлн. сўм), қишлоқ хўжалиги соҳаси улуши 22,9 фоиз (16,6 трлн. сўм) ва хизматлар соҳаси улуши 25,0 фоизни (18,0 трлн. сўм) ташкил қилди.

    Кичик бизнес улуши эса 47,1 фоизни ташкил этди. Вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 2 мартага, металлургия соҳаси ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 мартага, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,4 мартага ошди.

    Шунингдек, мурожаатнинг 2-қисмида вилоятда жорий йилда фойдаланилмаган имкониятларга ҳам тўхталинди. Жумладан, аҳоли жон бошига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш Нурафшон (1,4 млн. сўм), Янгийўл (1,4 млн. сўм), Олмалиқ (1,7 млн. сўм) шаҳарлари ва Паркент (1,7 млн. сўм) туманида ҳам қониқарсиз аҳволда. Бўка, Оққўрғон, Паркент ва Бекобод туманларида бирорта ҳам гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхона фаолият олиб бормаяпти.

    Тиббиёт соҳасида ҳам камчилик ва муаммолар бор. Мурожаатнинг 3-қисми 2022 йилнинг устувор йўналишларини белгилаб олишга бағишланди. 2022 йилда вилоятда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида жами 217 млрд. сўм маблағ ажратилади.

    Ҳоким ёрдамчилари маҳаллалардаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб борадилар.

    Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларни ишга тушириш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 36,0 трлн. сўмга етказилади, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 45-50 фоизи экспортга йўналтирилади.

    2022 йилда Нурафшон шаҳрида вилоят телевидениеси ташкил этилади. 30 та халқ таълими соҳаси объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

    Тиббиёт соҳасидаги 11 та объектда 52,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилади. 2022 йил якунида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 88,7 трлн. сўмни ташкил этиши ва 2021 йилга нисбатан 108,9 фоизга ўсиши кутилмоқда.

    Шунингдек, 91,2 трлн. сўмлик – саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 28,8 трлн. сўмлик – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади ҳамда 11,8 трлн. сўмлик – қурилиш пудрат ишлари амалга оширилади.

    Барча дастурлар доирасида жами 124 минг аҳолининг бандлиги таъминланади ҳамда аҳоли жон бошига даромад ҳажми – 16 млн. 500 минг сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates