О.Турсунов 1984 — йилда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
О. Турсунов меҳнат фаолиятини 2004 йилда Андижон шаҳар «Саноат қурилиш темп» масъулияти чекланган жамияти таъминотчиси вазифасидан бошлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Д. А. Кучкаровнинг котибиятининг бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчи каби масъулиятли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.