Ўтказилган рейд тадбирлари давомида Юқори Чирчиқ тумани Истиқбол МФЙ ҳудудида фуқаро А.О.томонидан ноқонуний тарзда кўп йиллик 1 туп тол дарахтини кесганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробарида жарима чораси қўлланилди. Инспекторлар томонидан табиатга 20миллионда зиёд зарар етказилганлиги аниқланди.









