Тошкент вилоятида 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди

    Оҳангарон туманида жойлашган “Д.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ ўрганилганда 4 дона минг литрлик елим идишларда дизел ёқилғиси сақланаётганлиги ҳамда ностандарт елим идишларга дизел ёнилғиси қуйиш ҳолати аниқланди.

    «Ўзенергоинспекция»нинг хабар беришича, ушбу шохобчада сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.

    Бу каби ҳолатлар Янгийўл туманида «С.Ф.Б.» МЧЖ ва Паркент туманида «П.« фермер хўжалигига қарашли АЁҚШларда ҳам аниқланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates