Ушбу хайрли иш Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ташаббуси билан амалга оширилди. Маълум бўлишича, Ўрта Чирчиқ туманининг “Фаровон” маҳалласида барча қулайликларга эга тўрт қаватли бино эҳтиёжманд оилаларга уй-жой учун ажратилган эди.
Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида ана шу хонадонлар ўз эгаларига тантанали топширилди.
Уйларни топшириш маросими суннат тўйларига уланди. 17 нафар тўйболанинг ҳар бирига велосипед ва совғалар ҳам улашилди.