Тошкент вилоятида бу йил 800 миллион куб метр сув тежалиши кутилмоқда

    Агросектор 27 июл 2021 2619

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайиши, баъзи ҳолларда эса бой берилиши сув тақчиллиги билан боғлиқ.

    Бу вазиятни юмшатиш учун суғориш тизимида тежамкор технологияларни жорий этиш, томчиси тиллога тенг обиҳаётни беҳуда исроф бўлишининг олдини олиш муҳимдир.

    Жорий йилда Тошкент вилоятида 22 минг 400 гектар майдонларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган, дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати берган маълумотномада.

    Жумладан, томчилатиб суғориш 13 минг гектар, шундан, пахта 10 минг гектар, боғ 1 минг 895 гектарда, ток 655 гектар ва бошқа экин турлари бўйича 450 гектарда;

    Ёмғирлатиб суғориш 5 минг гектар, шундан, ғалла 1900 гектар, сабзавот 2024 гектар ҳамда озуқабоп экин турлари бўйича 1076 гектарда;

    Шунингдек, 4 минг 400 гектар майдонда эгилувчан қувурлар билан суғориш технологияси жорий қилиш белгиланган.

    Вилоятда сувдан самарали фойдаланиш ва сув ресурсларини тежаб ишлатиш мақсадида белгиланган нормага нисбатан 800 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш кутилмоқда.

    Биргина “Boʼstonliq Kartoshkachilik Markazi” МЧЖ томонидан 2020 йилда 655,6 гектар майдонда ғалла, пиёз, карам, сабзи, картошка ва дуккакли экин етиштириш учун ёмғирлатиб (спринклер) усулида суғориш технологияси жорий қилинди.

    Бу каби саъй-ҳаракатлар жойларда тизимли равишда олиб бориляпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates