Тошкент вилоятида газ ўғирланиши ҳолатлари аниқланди

    Энергетика 24 сентябр 2020 972

    "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали "Ўзнефтгазинспекция" Тошкент вилояти бошқармаси билан биргаликда Тошкент вилоятида газ таъминоти тизимига ноқонуний уланишларни аниқлаш бўйича рейд ўтказди.

    Текширув давомида Юқоричирчиқ тумани "Ийк ота" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Тош Изол" МЧЖ белгиланган қоидаларни четлаб ўтиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, оҳак ишлаб чиқараётгани аниқланди. Корхона ҳудудидаги 30 тонналик тўртта хумдонда эса, 60 та қўлбола (ностандарт) горелкалар ўрнатилган. Мазкур МЧЖ ва "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти бўлими ўртасида имзоланган шартномага кўра, 2 та битумни эритиш қозони ва ва тўрт комфоркали печдан фойдаланиш учун МЧЖнинг табиий газ истеъмоли кўзда тутилган эди.

    Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорининг 11-боб, 125-бандига мувофиқ, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди. Маълумотларга кўра, газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 821 664 000 сўмни ташкил этди.

    Рейд давомида яна бир шунга ўхшаш ҳолат аниқланди. Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, "Боғишамол" МФЙ, Янгиобод кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаро Б.Иннатовнинг хонадони ҳовлисида қайта текширув ўтказилди. Жорий текширув мазкур хонадонда тўртинчи марта ўтказилмоқда, қонунбузарлигидан тавба қилмаган бу фуқаро табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб ноқонуний тарзда оҳак печларини ишлатиб келган.

    Таъкидлаш жоизки, ушбу манзилда биринчи текширув 2020 йил 18 январда ўтказилган бўлиб, текширув давомида уй эгасига газ таъминоти тизимига ноқонуний уланганлиги учун 214 182 000 миллион сўм миқдорида зарар ҳисобланган. Иккинчи текшириш 2020 йил 6 март санасида ўтказилган, натижада етказилган зарар 9,3 миллион сўмдан ошган. Фуқаро Б.Иннатов учинчи марта ҳам тегишли руҳсатларсиз газ таъминоти тизимига уланиб олган. 2020 йил 20 март куни ўтказилган навбатдаги рейд натижасида, фуқаро Б.Иннатовнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ортидан газ етказиб берувчи ташкилотларга жами 2,1 миллион сўмдан зиёд зарар етказгани аниқланган.

    Бир неча маротаба газ тармоғидан узиб ташланиши ва жарима тўловларига қарамай, фуқаро Б.Иннатов тўртинчи маротаба ҳам оҳак печини табиий газ таъминоти тармоғига ноқонуний равишда улаб олди. Бунинг натижасида, газ таъминоти ташкилотларига етказилган зарар, ҳисоб-китобларга кўра, 58 406 000 сўмни ташкил этмоқда.

    Қайд этилган қонунбузарликлар бўйича барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилди. Республикамизнинг барча ҳудудларида шу ва шу каби табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларни аниқлаш бўйича текширувлар давом этмоқда.

    "Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates