Тошкент вилоятида ҳовлидан қадимий қабр топилди

    Ижтимоий ҳаёт 6 июн 2020 2861

    Яқинда Янгийўл туманинг “Маданият” маҳалласидаги Бахт кўчаси 35-уйда истиқомат қилувчи С.Абдуғаниеванинг ҳовлисида қазилган чуқурдан қадимий қабр топилди.

    Хонадон эгасининг мурожаати асосида Янгийўл тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими вакиллари, Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси мутахассислари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳовлидаги чуқурда қазишма ишларини олиб боришди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мутахассислар мазкур қадимий топилма милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид Қовунчи маданиятига тааллуқли эканлигини қайд этишди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (1 та склет) ва 9 хилдаги турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар (1 донаси синиқ ҳолда ҳамда 1 дона аёллар мунчоғи) олинди. Қадимий топилмалар Янгийўл шаҳридаги Усмон Юсупов уй-музейига топширилди.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Ангрен шаҳридаги “Боғи Сурҳ” маҳалласининг Абай кўчаси 77-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Норматов ҳовлисидан топилган қадимий қабрда ҳам одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та склет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар Қовунчи маданиятига оид эканлиги қайд этилганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates