Жорий йилнинг 21 феврал куни компьютер ўйинлари клубида содир бўлган жанжал видеотасвири ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, 1998 йилда туғилган Фарғона шаҳар "Маърифат" кўчасида 14 уйда яшовчи Валломов Отабек Бахтиёржон ўғли 2025 йилнинг 21 февраль куни танишлари Ғ.М.,Қ.М., М.Н., О.М. ва М.Ҳ. билан бир гуруҳ бўлиб, Фарғона шаҳридаги Офтоб кўчасида жойлашган ўйингоҳда бақир-чақир қилиб, жамоат тартиби ва мижозлар тинчини бузади.
Ушбу клуб иш юрутувчиси Худойназаров уларни тартибга чақирганда гуруҳ жанжал чиқариб, унга тан жароҳати етказди.
Бундан ташқари Отабек Валломов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, жанжалнинг олдини олишга уринган шахсларга қаршилик кўрсатиб, уларни ҳам уради.
Мазкур ҳолат юзасидан Валломов ва унинг беш нафар шеригига нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва гуруҳ қамоққа олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур гуруҳдан жабрланганлар хабар беришлари сўралди.