Тошкент вилоятида Корея Республикаси университетининг филиали очилади

    Талабалар учун Корея Республикаси “Hwashin Cyber” университетида ўқиш имконияти яратиб берилади.

    Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Жанубий кореялик меҳмонлар билан учрашув ташкил этиб, унда Корея Республикаси “Hwashin Cyber” университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Kim Sunggi билан мулоқот олиб борган эди. Мазкур учрашувдаги келишувга кўра, Тошкент вилоятида Корея Республикаси университетининг филиалини очиш юзасидан меморандум имзоланди, деб ёзилди вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

    Мулоқотда “Hwashin Korea” академияси директори Ғайрат Қодиров мазкур лойиҳанинг келгусидаги натижалари, манфаатли жиҳатлари ҳақида маълумот берди. Таъкидланишича, “Hwashin Cyber” академиясини ташкил этиш учун 15 млн. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция маблағлари жалб этилади.

    Академияда “Тиббиёт”, “IT”, “Қишлоқ хўжалиги” каби ўнга яқин мутахассисликлар бўйича малакали хорижий профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бориши ҳамда қўшни мамлакатлардан келиб, таҳсил олиш истаги бўлган ёшлар учун ҳам зарур имкониятлар яратилиши кўзда тутилмоқда.

    Учрашувда “Hwashin Cyber” академиясида таҳсил оладиган талабалар учун Корея Республикаси “Hwashin Cyber” университетида ўқиш имконияти яратиб берилиши, бино атрофида талабалар турар жойлари, мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, кутубхона, маданият саройи, спорт заллар қуриш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши айтиб ўтилди.

    Учрашув якунида вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов бу каби ташаббусларни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates