Тошкент вилоятида лалми ерларда экспортбоп узум етиштириш йўлга қўйилади

    Бугунги кунда бутун дунёда кузатилаётган иқлим ўзгариши, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш каби глобал масалалар барча давлатлар қатори мамлакатимиз иқтисодиётини, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

    Хусусан, бу борада тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ресурстежамкор технологиялар жорий қилинишини молиявий қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш учун шаффоф муҳит яратиш, кластерлар ва кооперация тузилмаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатлар шулар жумласидандир.

    Бу борада Тошкент вилоятида ҳам кўплаб чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг сентябрь – октябрь ойларида Ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг 15 та туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшимча имкониятлардан самарали фойдаланишнинг жорий ҳолати ўрганилди.

    Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш юзасидан 40 дан ортиқ таклифлар тайёрланган.

    Унда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда интенсив сабзавотчиликни йўлга қўйиш орқали ҳосилдорликни ошириш, ички бозор талабини қондириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган режалар устувор йўналиш сифатида белгилаб олинган.

    Маълумот учун айтиш жоизки, 2021 йилда вилоятда тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мамлакат аграр секторидаги улуши 9,9 фоизни (қиймати 24 трлн 596 млрд сўм) ташкил этган.

    Вилоятнинг Оҳангарон, Тошкент, Зангиота, Паркент, Янгийўл, Қибрай туманлари интенсив усулда картошка, полиз ва сабзавотчиликка, Бўстонлиқ, Янгийўл, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Бекобод, Чиноз ҳамда Оққўрғон мева, дон ва дуккакли экинларга, Паркент, Қибрай ва Пискент узумчиликка, Ўрта Чирчиқ, Тошкент ва Бўстонлиқ тумани картошкачиликка ихтисослашмоқда.

    Шунингдек, Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг 20 минг гектар яйлов ерлари туман захирасига қайтарилмоқда.

    2023-2025 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларга мувофиқ, 441 млрд сўм ва 4 млн долларлик 25 та лойиҳа назарда тутилган бўлиб, 68 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаш, 24 минг 798 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

    Шунингдек, Бекободда 1 800 гектар, Бўкада 2500 гектар, Бўстонлиқда 1 600 гектар, Чинозда 1 800, Тошкент туманида 1 300 гектар, Қибрайда 3 500 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади.

    Оҳангарон туманида 45 минг гектар майдонни қишлоқ хўжалиги оборотига киритиш учун амалий ишлар олиб борилмоқда.

    Синов тариқасида “Тоштепа” сув омбори қурилиши давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади.

    Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 16 млн долларни ташкил этмоқда.

    “Тоштепа” сув омборига туташ ҳудудларда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига 5 минг гектар, 20 дона насос ўрнатиш ва 78 дона тик қудуқ қуриш орқали 7,5 минг гектар, ирригация тармоқларини тиклаш ва қуриш ҳисобига 2,5 минг гектар, жами 15 минг гектар майдонда сув таъминоти яхшиланиб, фойдаланишга киритилади.

    Оҳангарон тумани лалми деҳқончилик ҳудудларида ер ости сувларидан фойдаланган ҳолда сув тежамкор Исроил технологияси асосида экспортбоп маҳсулот берувчи замонавий узум плантациялари барпо қилинади.

    Яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш, сув кам талаб қиладиган ғалла, мойли, дуккакли ва озуқа экинлари етиштириш ҳамда доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш ҳисобига 30 минг гектарда чорвачилик ва доривор ўсимликлар етиштириш лойиҳалари амалга оширилади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 декабрдаги 435-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда вилоятда қулай агробизнес муҳитини яратишни ташкил этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан тегишли ҳужжат имзоланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates