Тошкент вилоятида қурилаётган 9 қаватли уй чиндан сифатсизми?

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уйнинг ҳолати тасвирланган видеолавҳа тарқалди.

    Лавҳада янги қурилаётган уйнинг арматуралари сифатсиз экани, ётқизилган бетон эса кўчиб кетаётгани айтилган. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.

    Унга кўра, ҳолат соҳа назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

    “Дастлабки маълумотларга кўра объектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган ҳамда тегишли органларга тақдим этиш учун зарур ҳужжатлар тўпланмоқда. Янада тўлиқ тафсилотлар ҳақида тез орада маълумот берамиз”, дейилади хабарда.