Тошкент вилоятида яна бир «Янги Ўзбекистон боғи» қурилади

    Воқеа-ҳодисалар 8 август 2022 2099

    Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Нурафшон шаҳар ҳудудида «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолади.

    Унга кўра, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар «Янгиобод» МФЙ «Nurafshon biznes city» ҳудудидаги 22,28 гектар ер майдони «Янги Ўзбекистон боғи» қурилиши учун бош режага асосан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Бизнес марказларни қуриш дирекцияси» давлат унитар корхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

    Буюртмачи Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Бизнес марказларни қуриш дирекцияси» ДУКга

    • Давлат хизматлари маркази орқали архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш учун буюртмалар беради ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади;
    • лойиҳалаш учун ер ости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харита ва геологик хулоса ишлаб чиқиш учун лицензияга эга корхонасига буюртма беради;
    • Давлат архитектура ва қурилиш назорати инспекциясига хабарнома юборади.

    Шунингдек, унга мазкур ҳудудда жойлашган мухандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишлари ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олиш вазифалари юклатилган.

    Қарор билан вилоят қурилиш бош бошқармасига қурилиш лойиҳа ҳужжатарини белгиланган тартибда расмийлаштирилишига амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates