Тошкент халқаро аэропортида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

    Транспорт 11 декабр 2023 578

    Реконструкция натижасида халқаро авиақатновлар терминали майдони икки баро барга кўпаяди, жўнаб кетиш ҳудудига кириш йўллари ўзгаради, учиб келиш ва учиб кетиш заллари ягона мажмуага бирлаштирилади, терминалнинг иккинчи қаватида очиқ терраса пайдо бўлади.

    Айни пайтда Тошкент халқаро аэропорти терминалининг ўтказиш қобилияти йилига 7 миллион йўловчини ташкил этади. Жорий йилда пойтахт аэропортида 6,8 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш режалаштирилган. Халқаро терминални кенгайтириш лойиҳаси 2 босқичда амалга оширилади ва 2025 йилнинг охирига қадар давом этади. Мазкур ишлар якунига этгач, ўтказиш имконияти йилига 13 миллион йўловчига етказилади.

    Биринчи навбатда, аэропорт майдонининг кенгайишига учиб келиш ва учиб кетиш биноларининг фасадларини реконструкция қилиш, шунингдек, уларни бирлаштириш орқали эришилади. Аэропортга транспортда кириш тизими ҳам ўзгаради: транспорт воситалари биринчи қават ёнига келишади, йўл ўтказгич эса бинонинг бир қисмига айланади.

    Шунингдек, учиб келиш залида 48 йўловчи учун ўтиш йўлагига эга янги чегара назорати ҳудуди пайдо бўлади. Мавжуд учиб келиш зали ҳам тўрттадан саккизта юк ленталарини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда реконструкция қилинади, бу эса кўпроқ парвозларга хизмат кўрсатиш имконини беради. Таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа кутиб олувчилар учун алоҳида, ҳозирги учиб келиш залидан каттароқ - 6,2 минг кв.м. бўлган ҳудудни ўз ичига олади.

    Лойиҳага кўра, учиб кетиш залида 50 та рўйхатдан ўтиш нуқтаси, катта ўлчамдаги багажларни топшириш пештахтаси, багажларни ўзи топшириш жойи, шунингдек, божхона ва юк назоратидан иборат янги йўловчиларни рўйхатга олиш зали қурилади. Авиация хавфсизлиги текширув ҳудуди ҳам кенгаяди. Ҳаво кемаларига чиқиш учун кутиш майдонида – 800 ўринли кутиш жойи ва овқатланиш ҳудуди қуриб битказилади. Тошкент аэропорти учун ўзига хос янгилик – учиш майдонининг иккинчи қаватида шаҳарга қараган деярли 5 минг кв.м. майдонга эга очиқ терраса пайдо бўлади.

    Учиш терминали бўйлаб янги ўтиш галереяси қурилади, бу телетрап бўйлаб ўтувчи, келган ва кетаётган йўловчилар оқимини ажратиш имконини беради. Учиб келган йўловчиларга кўчага чиқмасдан терминал биносига кириш имкониятларини ошириш учун иккита қўшимча телетрап сотиб олинади. Реконструкциядан сўнг пойтахт аэропортида 6 та телетрап ишлайди, чиқиш дарвозалари сони эса 12 тани ташкил этади.

    Ушбу қурилиш ва реконструкция ишларининг муҳим босқичидан бири бу - багажга хизмат кўрсатиш тизимини модернизация қилишдир.Янги тизимнинг ўрнатилиши билан аэропорт реал вақт режимида ҳар бир йўловчининг аэропорт мажмуаси ичидаги юклари ҳаракатини кузатиш имконига эга бўлади.

    Бу эса юклар йўқолишини минималлаштириш ва уларни самолётга янада тезроқ юклаш имконини беради. Шунингдек, юкларни саралаш учун янги майдон ва хизмат кўрсатиш ускунасининг ўрнатилиши айрим рейслар йўловчиларига парвоздан рўйхатдан ўтиш ва багажни топширишни 24 соат олдин амалга ошириш имконини беради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates