40 йилдан зиёд вақт мобайнида дунёнинг нуфузли давлатларида янги аэропорт, меҳмонхоналар, университет, сотув ва хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, янги шаҳарлар қуриш ишлари билан шуғулланиб келаётган мазкур йирик компания Нурафшонда 1600 гектар ер майдонида «Ақлли шаҳар» технологияси асосида шаҳар барпо этиш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим этди.
10-15 миллиард долларлик мазкур лойиҳага қўшимча 15 дан ортиқ йирик инвесторлар жалб этилиши, дастлаб, маҳаллий маҳсулотлардан арзон ва сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқариладиган завод ташкил этиш таклифлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, «Ақлли шаҳар» таркибида давлат корхонаси ва ташкилотлари, тиббиёт, таълим муассасалари бўлиши билан бирга, саноат зоналари, технопарклар жойлаштирилиши орқали ҳудуднинг ўзида яна кўплаб иш ўринлари яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Пойтахт билан боғловчи тез юрар поезд қатновини йўлга қўйиш ҳам режа қилинди.
Учрашув сўнгида, муҳокама этилган ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинган барча масалалар юзасидан икки ҳудуд ўртасида Меморандум имзолашга келишиб олинди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.