Чарм саноати лойиҳалари GIGP платформасидан жой олади

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Глобал бизнесни ривожлантириш (GIGP) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, ҳамда мамлакатимиз чарм саноати тармоғидаги янги инвест лойиҳаларни платформага жойлаштириш масалалари муҳокама этилди.

    Дастлаб халқаро ташкилот вакилларига мамлакатимиз чарм-пойабзал саноатининг ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт кўрсаткичлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун яратилган қулай бизнес муҳити, божхона, солиқ имтиёзлари тушунтирилди. Янги инвест лойиҳалар пакети ҳақида ахборот берилди.

    Маълумот учун: Глобал Бизнесни Ривожлантириш Платформаси мустақил платформа бўлиб, у турли соҳалардаги ишбилармонларни бирлаштириб, янги бизнес имкониятларини яратишга қаратилган. Мамлакатлар учун қўшимча қиймат яратиш, миллий ва халқаро бизнесни йўлга қўйишни мақсад қилган. Иқтисодий ривожланишнинг барқарор ўсишини таъминлаш учун ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашади. 70 миллионлик харидорлар манзилига эга платформада барча корхоналар ўз маҳсулотлари, тижорат таклифлари ва лойиҳаларини жойлаштириши мумкин.

    Учрашувда томонлар айнан мазкур платформага Ўзбекистон чарм саноат корхоналари рўйхати ва тармоқда ишлаб чиқилган янги инвест лойиҳалар тўпламини жойлаштириш масаласини муҳокама этдилар.

    Ҳамкорлик икки босқичда амалга оширилиши режалаштириляпти. Дастлаб, мамлакатимиз корхоналари ва янги инвест лойиҳалар ушбу платформадан жой олади. Платформа вакиллари хорижий инвесторларни жалб этишда корхоналаримизга амалий ва техник кўмак кўрсатади. Иккинчи босқичда эса ишлаб чиқаришини кўчириш мақсадида бўлган хорижий компанияларни Ўзбекистонга жалб этиш бўйича ишларни амалга оширади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    Мулоқотда ҳар икки йўналишда «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates