Кредит маблағларини ўзлаштириш ва кредит олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

    Ҳудудларда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб фирибгарлик билан шуғулланиб келган фуқаролар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Қад этилишича, департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.P.” ва “G.B.” МЧЖларнинг раҳбари М.И. томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш учун ажратилган 962,5 млн сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида фермер хўжаликларига ускуналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали собиқ бош менежери Д.Н. 3 та таъминотчи корхона масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқарога иссиқхона фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига маҳсулотларни етказиб бермасдан, 180 млн сўм кредит маблағларни нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланди.

    Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар Ш.З. ва Г.И. фуқаро З.Д.нинг ишончига кириб, унинг синглиси номига гўёки бир йил давомида ЯТТ фаолияти билан шуғулланиб келганлиги ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб, тикувчилик йўналишида 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришлари эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates