Айти префектурасидаги Такахама мэрияси биносида номаълум шахс ёнувчи суюқликни сепиб, уни ёқиб юборди. Оқибатда беш киши жабрланди, уларнинг барчаси шифохонага етказилди. Улардан бири, 60 ёшли эркакнинг бутун танаси куйган, аҳволи оғир, ҳушсиз.
Ёнғин 20 дақиқа ичида ўчирилди. Ўт қўйган шахс қўлга олинди. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда, деб хабар беради ria.ru.