Тошкент халқаро аэропортидаги такси монополиясига чек қўйилади

    Транспорт 27 июл 2023 1977

    “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” МЧЖ ҳудудидаги автотураргоҳлар учун тўловлар миқдори оширилгани, шунингдек, аэропорт ҳудудида фақат ягона такси хизмати йўлга қўйилгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

    Мазкур ҳолатни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўрганиб чиққанида, ҳақиқатдан ҳам аэропорт ҳудудида фақатгина битта тадбиркорлик субъектига маълум бир шарт-шароитлар яратиб берилгани, ушбу субъектдан тўловлар ундирилмаётганлиги, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг автомобиллари аэропорт ҳудудига киритмаётгани ва тўлов миқдорини оширилиши орқали ушбу соҳада рақобатни чеклаш ҳолати содир этилгани аниқланган.

    Ушбу ҳолатлар бўйича Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airports” АЖга мажбурий кўрсатмалар берган.

    Бундан норози бўлган “Uzbekistan Airports” АЖ Тошкент туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган.

    Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан шикоят рад этилиб, Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилган.

    Шунингдек, мазкур иш “Uzbekistan Airports” АЖнинг апелляция шикояти асосида Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанцияси томонидан ҳам кўриб чиқилиб, 2023 йил 12 июнда апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилди.

    Демак, Тошкент халқаро аэропортидаги такси монополиясига чек қўйилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates