Тошкент зилзиласига 55 йил тўлди

    Тошкент зилзиласининг 10 йиллиги муносабати билан шаҳар марказидаги янги турар жой мавзесида “Жасорат” архитектура комплекси қурилди.

    Тошкент шаҳар Марказий давлат архивида 1966 йил 26 апрель куни соат 05:23 да юз берган Тошкентдаги кучли зилзилага доир бир қанча алоҳида қимматли архив ҳужжатлари, жумладан қоғоз асоасдаги ҳамда фото ҳужжатлар мавжуд.

    Хусусан Тошкент шаҳар ижроия маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, 10-фонд, 4-рўйхат, 639-722-йиғма жилдлар, 1966–1967 йиллар.

    Бу фонд ҳужжатлари Тошкент шаҳар ижроия маҳкамасига тегишли бўлиб, унда Тошкент шаҳрида 1966 йил апрель ойида рўй берган зил-зила, унда кўрилган талафотларни бартараф этиш, талафот жойларидан аҳолини кўчирилиши, кўчирилганларни уй-жой билан таъминлаш, аҳолини моддий таъминот билан таъминланганлиги, талофот етган ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши, қўшимча ёрдам кучларининг жалб қилиниши ҳақида қарор ва фармойиш ҳужжатлари ўз аксини топган.

    Тошкент шаҳри сейсмик жиҳатдан фаол зона (8—9 балли сейсмик)да жойлашган. 1866—68 йиллар ва 1966 йилдаги зилзилалар кучли зилзилалар сирасига киради.

    1866 й. 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида мозор ва жоме масжидларининг гумбазлари, жумладан, Хожа Аҳрор жоме масжиди гумбази, аҳоли яшайдиган иморатлар қулаб, кўплаб қурбонлар бўлган. Бу ҳақда XIX-асрда яшаган тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ "Тарихи жадидаи Тошканд" асарида ҳикоя қилган. Ундан ташқари, Тошкентда 1868 йилнинг 4 февраль ва 4 апрель, 1886 йилнинг 29 ноябрь, 1924 йилнинг 7 июнь, 1946 йилнинг 3 ноябрь кунларида 7 ва 8 балли зилзилалар бўлган. Бу зилзила ўчоклари Тошкентдан ташқарида жойлашган бўлиб, кучи 8—9 баллга етган.

    1966 й. 26 апрель соат 5 дан 22 мин. ўтганда Тошкентда кучли зилзила содир булди. Зилзила ўчоғининг чуқ. 8–10 км бўлиб, энергияси 10й жоулга тенг , эпитцентрда (собиқ Қашқар маҳалласи ва Лабзак ўрнида) вертикал зарблар кучли булиб, силкиниш 8 балл, Рихтер шкаласи бўйича магнитудаси 5,3, максимал вайроналик майдони — 10 км² га етди. Бу майдон шим.ғарбдан жан.шарққа чўзилган. Зилзилага сабаб бўлган Қоржонтов тектоник дарзлиги шу йўналишда 8– 10 км чуқурликни қамрайди. Бу зилзилани ер юзидаги 100 дан ортиқ сейсмик станциялар қайд қидди.

    Биринчи кучли зарбадан сўнг силкинишлар сони 500 дан ортган, улардан бир нечтасининг кучи 7 баллга яқинлашган. Айниқса, 1966 йилнинг 7, 9, 24 май, 4 июнь, 29 июль кунлари содир бўлган тебранишлар уйжойларни вайрон қилган. Асосий тебраниш 1966—68 йиллар мобайнида юз бериб турган бир канча афтершоклар билан давом этди. Зилзиланинг кайталаб туриши 2000 дан ортиқ бўлганлигини Марказий сейсмик станция қайд қилган.

    Зилзила натижасида 2 млн. м2 дан ортиқ турар жой, 236 маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш жойлари, 26 коммунал хўжалик корхонаси, қарийб 180 ўқув юрти, шу жумладан, 8 минг ўринли мактаблар, 36 маданий маиший муассаса, 185 тиббий ва 245 саноат корхонаси бинолари зарар кўрди. 78 минг оила, 300 минг киши бошпанасиз қолди, 8 киши ҳалок бўлиб, 150 га яқин киши жароҳатланган.

    Зилзиладан зарар кўрган Тошкентга қўшни республикалардан ғамхўрлик кўрсатдилар. Бошпанасиз қолганларни жойлаштириш, саноат ва савдо корхоналари ишини қайта ташкил этиш ва бошқа тадбирлар белгиланди. Зилзила оқибатида вайрон бўлган уйжойлар ўрнида зилзилабардош янги бинолар қад кўтарди.

    Қисқа вақт ичида шаҳар қиёфаси ўзгарди. Тошкент гўзал, замонавий шаҳарга айланди.

    Ҳалок бўлганлар сони 8 кишини ташкил этди. Икки юздан ортиқ одам жароҳат олди, кейинчалик эса кучли ҳаяжонли қўрқувни бошидан ўтказган кўпгина қариялар вафот этди

    Вайроналар

    Тошкент зилзиласи оқибатида шаҳар аҳолисининг ярми уйсиз қолди. Бир неча сония ичида икки млн кв турар жой майдони яроқсиз ҳолга келди. 78 минг нафар оила уй-жойсиз қолди, зилзила натижасида маъмурий бинолар, савдо объектлари, коммунал хизматлар, ўқув муассасалари, тиббиёт ва саноат бинолари вайрон бўлди.

    1966 йилдаги Тошкент зилзиласи одамларни жипслаштирди. Шаҳар жадал тезликда қайта қурила бошланди, қишга келиб 300минг аҳоли янги уйларга кўчиб ўтди. Уч йилга қолмай зилзиланинг барча оқибатлари бартараф қилинди. Шаҳар четида янги мавзелар барпо қилинди, шаҳар маркази эса қайта тикланди, мактаб, маъмурий бинолар, маданий дам олиш муассасалари қад кўтарди.

    Тошкент кучли табиий офатни бошидан ўтказди, бироқ Совет Иттифоқи республикалари ёрдамида қайта тикланди. Тошкент шаҳрининг майдони 1,5 баробар катталашди. Шунингдек аҳоли сони ҳам ортди: бугунги кунда шаҳарда юздан ортиқ миллат вакиллари истиқомат қиладилар.

    Тошкент зилзиласининг 10 йиллиги муносабати билан шаҳар марказидаги янги турар жой мавзесида “Жасорат” архитектура комплекси қурилди.

    Анваржон Алиев,

    “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates