2025 йилнинг январь март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган «люкс» тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси
2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада қуйидагича арзонлашди:
- 1 хонали уйлар $296 (2024 йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16,6 фоиз);
- 2 хонали уйлар: $379 (2024 йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4,6 фоиз);
- 3 хонали уйлар: $454 (2024 йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2,9 фоиз);
- 4 хонали уйлар: $521 (2024 йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4,7 фоиз).
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели тумани (1 хонали — $297, 2 хонали — $373, 3 хонали — $432, 4 хонали — $443) ҳамда Олмазор туманида (1 хонали — $287, 2 хонали — $347, 3 хонали — $408, 4 хонали — $474) таклиф этилган.
Нисбатан қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур туманида (1 хонали — $345, 2 хонали — $462, 3 хонали — $582, 4 хонали — $617) ва Яккасарой тумани (1 хонали — $381, 2 хонали — $528, 3 хонали — $616, 4 хонали — $700) аниқланган.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси
2025 йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам 2024 йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:
- 1 хонали: $411 (2024 йилнинг март ойидагига ($472) нисбатан -13,1 фоиз);
- 2 хонали: $547 (2024 йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0 фоиз);
- 3 хонали: $728 (2024 йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8,5 фоиз).
Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи $957 ни (2024 йилнинг март ойида — $909) ташкил этди ва 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари Сергели тумани (1 хонали — $327, 2 хонали — $417, 3 хонали — $513, 4 хонали — $641) ва Учтепа туманида (1 хонали — $386, 2 хонали — $450, 3 хонали — $534, 4 хонали — $625) таклиф этилмоқда.
Нисбатан қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали — $484, 2 хонали — $731, 3 хонали — $1027, 4 хонали — $1328) ҳамда Шайхонтоҳур туманида (1 хонали — $521, 2 хонали — $732, 3 хонали — $1093, 4 хонали — $1381) қайд этилган.
Ижара нархлари олх.уз платформасидан веб-скрепинг орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинган. Бунда 2025 йилнинг февраль ойи учун 37,5 мингта ва март ойи учун 39,4 мингта, 2024 йилнинг март ойи учун 52,2 мингта маълумотдан фойдаланилган. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилган