Тошкентда 122 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади

    Транспорт 5 июн 2025 1229

    Шу йилнинг 6 июнь куни ҳайит намози ўқиладиган масжид атрофидаги кўчалар ва йўлларда соат 00:00 дан 08:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити куни 6 июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2025 йилнинг 06 июнь куни пойтахтимиздаги 122 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

    Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 июнь соат 00:00 дан 08.00 гача пойтахтнинг қуйидаги кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

    Мирзо Улуғбек тумани

    — «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.

    Бектемир тумани

    — «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси – Хусайн Бойқаро кўчасидан , Бектемир йўли кўчасигача.

    Олмазор тумани

    — «Исломобод» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
    — «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси, Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
    — «Дўстжонбой» масжиди олдидаги Сағбон – Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли – Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.

    Шайхонтоҳур тумани

    — «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
    — «Хўжа Алламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан, Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
    — «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси, Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

    Чилонзор тумани

    — «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал Хоразмий кўчаси, Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
    — «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси, Ал Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан, Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
    — «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор – Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан, Олий Мажлис биноси қаршисигача

    Учтепа тумани

    — «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси, Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
    — «Ҳазрати Али» масжиди олдидаги Назарбек – Маҳорат кўчалари чорраҳасидан, Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

    Юнусобод тумани

    — «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Кўргазма кўчалари чорраҳасидан, КХАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
    — «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасидан, Шивли кўчасигача.

    Яккасарой тумани

    — «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси, КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан, КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

    Сергели тумани

    — «Нурул Ислом» масжиди олдидаги ТХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасидан, ТХАЙ – Қумариқ кўчалари чорраҳасигача.

    Яшнобод тумани

    — «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси, Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан, Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.▪️ Миробод тумани
    — «Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан, ТХАЙ – Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

    Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

    Эслатиб ўтамиз, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида 6 июнь куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспортлари яъни автобус йўналишлари ва метрополитен соат 03:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates