Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун “OLX”да сотувга қўйди

    Ижтимоий ҳаёт 27 июн 2025 687

    Болалар омбудсмани ушбу ҳаракатни “шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда“ қилинганини таъкидлади.

    Болалар омбудсманининг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани аниқланди.

    Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри, Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А. (2012 йилда туғилган ўғил бола) кичик ёшли укаси А.М. (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага сотув ҳақида (ўзи очган аккаунтдан) эълон жойлаштирган. У сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 3 ёшли бола “OLX”да сотувга қўйилгани, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратига олинган ҳолда ўрганилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates