Тошкентда АСБ билан касалланган болалар академияси ташкил этилди

    Мамлакатимизда 4 апрел 2022 1862

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бошчилигида Аутизм спектри бузилган болажонлар учун Самарканд Маратҳон Болалар Академияси ташкил қилинган. Ушбу Академия Самарқанд хайрия марафони 2020 нинг эълон қилинган натижаларидан биридир.

    Самарканд Маратҳон Болалар Академияси – бу АСБ болажонларимиз учун янги ихтисослаштирилган ижодий майдондир. Академия «Наврўз» истироҳат боғида жойлашган бўлиб, унда ижодий ва интерактив машғулотлар учун барча шароитлар яратилган, шу жумладан: дам олиш маскани, ижод ишлари билан шуғулланадиган устахона, ҳовли, ота-оналар учун кутиш майдони. Ушбу академия ўсмирлар ва ёш болалар учун мавжуд бўлади.

    «Мақсадимиз болажонларимиз ижтимоий муҳитга тўғри интеграциялашувига ёрдам бериш, уларнинг мослашишига, мустақил бўлишга ва жамиятда муносиб ўрин топишга йўналтиришдир.«Самарқанд марафон» болажонлар академияси ҳам ана шу мақсад сари қўйилган дастлабки қадамлардан биридир. Бу макон ота-оналар бир-бирини қўллаб-қувватлаши, фикр ва тажриба алмашиши мумкин бўлган жойга айланади. Биз санъат ва ижодий изланишлар орқали реабилитация жараёни учун муносиб муҳитни таъминлаш учун маҳаллий ва халқаро мутахассисларни жалб қиламиз», — дейди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раис ўринбосари Саида Мирзиёева

    Академия болалар ва уларнинг ота-оналари учун реабилитация марказига айланади, бу эса уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова: «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан 4 йил мобайнида ташкиллаштираётган «Самарқанд марафони» хайрия югуриши ўтказиляпти. Биз ўз олдимизга хайрия спорт ва маданий тадбирлар орқали Ўзбекистонда инклюзив муҳитни ривожлантиришни кенг кўламли вазифани қўйганмиз».