Тошкентда авария ҳолатидаги уй аҳолиси фавқулодда кўчирилди

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Наққошлик кўчаси 3а-уйда юзага келган авария ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилди.

    Мазкур манзилдаги кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлаётганлиги туман ҳокими С.Холхўжаев бошчилигидаги масъуллар ва ФВВнинг Тошкент шаҳар ва туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганилиб, ҳолат инсонлар саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигига таъсир қилишининг олдини олиш мақсадида фуқароларни бошқа манзилларга кўчиришга қарор қилинган.

    Ҳозирда ушбу хонадонларда яшовчи 104 нафар фуқародан 41 нафари яъни 15 та оила бошқа манзилларда истиқомат қилувчи яқинларининг хонадонларига кўчиб ўтмоқда. 17 та хонадонда яшовчи 63 нафар фуқаро еса вақтинча турар жой билан таъминланди.

    Aйни пайтда мутасаддилар томонидан ушбу уй аҳолисини турар жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

    Маълумот ўрнида: Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ, Наққошлик кўчаси 3а-уй 1968 йилда қурилган бўлиб, унда жами 32 та хонадон мавжуд.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates