Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 19 сентябрь куни соат тахминан 13:45 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD русумли, давлат рақам белгиси 01 444 VFA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.