Фирибгарга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ҳал қилиб берувчилар қўлга олинди

    Тошкентда фирибгар фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини прокуратурадаги танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 50 минг доллар олган вақтида ушланди.

    Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 й.т, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқарога нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

    ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

    Айни вақтда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates