Япония Ўзбекистонга 4 та замонавий тиббий мобил контейнер тақдим қилади

    2024 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хатори Такаши билан учрашув ўтказди.

    Унда Япония ҳукуматининг беғараз ёрдами доирасида амалга оширилаётган 3 миллиард иеналик (6,3 миллион доллар) «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзоланди.

    Ҳужжатларга асосан Ўзбекистонга компьютер томографияси сканерлари ва рентген аппаратлари билан жиҳозланган қўшимча 4 та тиббий мобил контейнер етказилади. Бу билан республика бўйлаб самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятлари янада яхшиланади.

    Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда юқори сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга содиқликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Компьютер томографияси сканерлари қатор касалликларни аниқлашда жуда муҳим ҳисобланади. Мобил тиббий контейнер ҳар қандай жойда, шу жумладан фавқулодда вазиятларда ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates