Зомин давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон Туркистон силовсинини муҳрланди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқон Туркистон силовсинини муҳрланди.

    Туркистон силовсини оддий силовсиннинг кенжа тури бўлиб, келиб чиқиши Ўрта Осиёга бориб тақалади. Ғарбда Марказий Осиёда, Жанубда эса Осиёдан Хитой ва Мўғулистонгача кенг тарқалган мушуклар оиласининг йиртқич вакилидир.

    Ўрта Осиёда Туркистон силовсини асосан очиқ ўрмонлар ва даштларда яшайди, шунингдек, Ўрта Осиёнинг чўл минтақаларидаги тошли адирлар ва тоғларда ҳам учраши мумкин. Асосан қуёнлар билан озиқланади ва бу йиртқич мушуклар 17 йилгача умр кўради. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Маълумот учун, Туркистон силовсини ҳозирги кундаги сони Зомин давлат қўриқхонасида 17-19 тани ташкил қилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates