Тошкентда фуқаро доридан заҳарлангани рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда фуқарода "ЦЕФТРАКСОН-БХФЗ" дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумот берди.

    Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро А.Х. ўзида 3 кун давомида иситма, ҳолсизлик кузатилгандан сўнг, уй шароитида даволаниш мақсадида шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан "Цефтраксон" ва "Лидокаин" дори воситалари аралашмасини онаси ёрдамида мушак орасига қабул қилади. Орадан чамаси 10 дақиқа ўтгач, беморда бадан қақшаши, кучли ҳолсизлик, нафас сиқиши ва қон босимининг меъёридан ошиб кетиши кузатилади.

    Шундан сўнг фуқаро "Тез ёрдам" машинасида дислокация бўйича дастлаб И.Эргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонаси, кейин эса ихтисослашган ёрдам кўрсатиш мақсадида Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб келиниб, стандарт бўйича даво чоралари қўлланилади.

    Бажарилган муолажалар натижасида беморда тошмалар, иситма, ҳолсизлик каби симптомлар бартараф этилиб, фуқаронинг аҳволи яхшилангандан кейин уйига жавоб берилади.

    Дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

    Ушбу препарат қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган. Шунга қарамасдан, бемордан қабул қилиб олинган препаратлар айни дамда Марказ лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилмоқда.

    Эслатиб ўтмиз, "Цефтракцон" дори препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар оиласининг учинчи авлодига мансуб бўлиб, у бактериал инфекцияларни даволашда қўлланилади.

    Лекин шамоллаш, грипп ва бошқа вирусли инфекциялар муолажасида таъсир кўрсатмайди. Бу препарат шифокор рецепти асосида берилади ва шифокор назорати остида қўлланилади. Ундан уй шароитида ўзбошимчалик билан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates