Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.
Мурожаатга асосан белгиланган тартибда "А" МЧЖда текширув ўтказилганда "Абботт Продуcтс Оператионс АГ" компаниясининг "ИМУДОН" дори воситасига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган "Нест ИМУДОН" номи остида контрафакт дори воситаси ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки "А" МЧЖ илгари ҳам "Магне Б6" дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланганлиги учун корхона раҳбари С.Ф. маъмурий жавобгарликка тортилган эди.
Бироқ, корхона раҳбари С.Ф. тегишли хулоса қилмасдан ноқонуний ҳаракатларни содир этиб келган. Натижада, "А" МЧЖга 68 млн сўм молиявий жарима қўлланилди.
Маълумот учун, "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунга кўра товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт деб ҳисобланади, — дейилади хабарда.