Тошкентда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний дори воситаларининг савдосига чек қўйиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.Э. ва С.А. фуқаро Э.М.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 250 қути "Nicozone-S", 2 240 қути "Gracide-S", 700 қути "Urolim-L", 3 000 дона "Бензилпенициллина" ва 600 дона "Ампициллин Сулбактам" дори воситаларини 110 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3 моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates