Урганчда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тегишли рухсатнома олмасдан дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “R.F.” хусусий корхонаси раҳбари Й.Р. тегишли рухсатнома олмасдан корхонага қарашли дорихонада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 855 турдаги жами 48 391 дона умумий баҳоси 239 млн сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates