Хоразмдаги клиникада муддати ўтган дорилар сотилаётгани аниқланди

    Хоразм вилоятида тиббий буюмлар савдоси учун тегишли рухсатномага эга бўлмай туриб дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган клиника аниқланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.H.” МЧЖ раҳбари У.Н. тиббий буюмлар савдоси учун тегишли рухсатномаси бўлмаса-да, МЧЖга қарашли клиникада дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келиб, ушбу клиникада ташкил этган савдо нуқтасида 86 турдаги умумий баҳоси 36,3 млн сўмлик мувофиқлик сертификатлари бўлмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишлилиги бўйича терговга юборилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates