Тошкентда ижара нархларининг пасайиши секинлашди

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон кўчмас мулк бозорининг февраль ойи якунлари бўйича шарҳини эълон қилди.

    Қайд этилишича, февраль ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори фаолликнинг ўсиши билан ажралиб турди, унинг асосий омили иқтисодий фаолиятнинг кенгайиши бўлди.

    Кўриб чиқилаётган даврда кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича 22,2 мингта шартнома тузилди. Ўтган ойга нисбатан бу кўрсаткич 2 фоизга ошди. Йил бошида бир қатор ҳудудларда қайд этилган фаолликнинг пасайиши февраль ойида тўлиқ тикланди. Юқори ўсиш суръатлари Тошкентда 14 фоиз, Андижонда 16 фоиз ва Фарғонада 13 фоиз қайд этилди.

    Уй-жой ижараси бозорида нархларнинг пасайиши кузатилди. Январь ойида ижара бозори 2,2 фоизга пасайган бўлса, февраль ойида эса 1,1 фоизга пасайиб, 1 кв.м. учун 8,9 долларни ташкил этди. Йиллик ҳисобда ижара ҳақининг энг кўп пасайиши Олмазор, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида 13 фоиздан 18 фоизгача қайд этилди.

    Эътиборлиси, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманларида ойлик ижара ҳақи ошди. Бу ерда уй-жойни ижарага олиш мос равишда 3,5 фоиз ва 2,5 фоизга қимматлашди. Ижара ҳақининг энг катта пасайиши Яшнобод туманида 6,3 фоиз ва Чилонзор туманида 5,7 фоизга қайд этилди.

    Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида ижара нархи юқорилигича сақланиб қолмоқда. Бу туманларда уй-жойни ижарага олиш ўртача кв.м. учун 11 долларга тушади. Нисбатан арзон уй-жой ижараси Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида сақланиб қолмоқда ва кв.м. учун 6 доллардан 8 долларгача ўзгариб туради.

    Шуни ҳам айтиш жоиз, февраль ойида иккиламчи уй-жой бозори 0,8 фоизга ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи нархлар 14,1 фоизга ошди.

    Энг сезиларли ўсиш Тошкент – 26 фоиз, Бухоро – 24,1 фоиз ва Андижон – 24 фоиз вилоятларида қайд этилди. Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи бир ой давомида 1,6 фоизга ошиб, 1140 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг учта тумани Миробод, Яшнобод, Яккасаройда нархлар 2 фоиздан 6 фоизга ошгани қайд этилди. Шу билан бирга, Бектемир ва Учтепа туманларида иккиламчи уй-жойлар мос равишда 1,1 фоиз ва 0,4 фоизга арзонлашди.

    Умуман, Тошкентда иккиламчи уй-жой бозори йил давомида 17,3 фоизга ўсди. Шу билан бирга, ўсиш суръатларининг 2,7 фоиз пунктига пасайиши кузатилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates