Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

    2024 йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида февраль ойига нисбатан ўртача 0.61 фоизга, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.76 фоизга тушиш кузатилди.

    Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси

    2024 йил март ойида бу тоифадаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари февраль ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга пасайиб, 391 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари 1,2 фоизга арзонлаб, ўртача 436 долларгача тушди. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари мос равишда 0,2 фоиз ва 0,4 фоизга пасайиб, ўртача нархлар 513 доллар ва 591 долларни ташкил этди.

    Ўртача таъмирланган уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — 354 доллар, 2 хонали — 386 доллар, 3 хонали — 435 доллар, 4 хонали — 441 доллар), Олмазор (1 хонали — 359 доллар, 2 хонали — 414 доллар, 3 хонали — 454 доллар, 4 хонали — 489 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали — 463 доллар, 2 хонали — 518 доллар, 3 хонали — 620 доллар, 4 хонали — 819 доллар) ва Шайхонтоҳур (1 хонали — 437 доллар, 2 хонали — 456 доллар, 3 хонали — 537 доллар, 4 хонали — 624 доллар) туманларида кузатилди.

    Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари

    Март ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 472 долларни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 0,8 фоизга тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда 644 доллар ва 1,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (788 доллар) ҳам бироз (0,3 фоиз) тушиш кузатилди. Шунингдек, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари ҳам 0,9 фоизга тушиб, 909 долларгача пасайган.

    Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — 394 доллар, 2 хонали — 449 доллар, 3 хонали — 556 доллар, 4 хонали — 646 доллар) ва Учтепа (1 хонали — 396 доллар, 2 хонали — 496 доллар, 3 хонали — 622 доллар, 4 хонали — 646 доллар) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали — 567 доллар, 2 хонали — 844 доллар, 3 хонали — 1024 доллар, 4 хонали — 1097 доллар) ва Шайхонтоҳур (1 хонали — 556 доллар, 2 хонали — 845 доллар, 3 хонали — 1050 доллар, 4 хонали — 1024 доллар) туманларида кузатилди.

    Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланган. Бунда 2024 йил февраль ойи учун 51,5 минг ва март ойи чун 52,2 мингта маълумотдан фойдаланилган. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастги 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилиган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates