баннер
18 мар 2025
15:58

    Тошкентда “Lacetti” каналга тушиб кетди

    ФВВ қутқарувчилари томонидан каналга тушиб кетган автомашина чиқариб олинди. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

    Маълумотларга кўра, шу йилнинг 17 март куни соат 19:40 да Миробод тумани А.Фитрат кўчасидан оқиб ўтувчи “Қорасув“ каналига “Lacetti” русумли автомобиль тушиб кетганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

    Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди.

    Маълум бўлишича ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги натижасида автомобиль каналга тушиб кетган. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳайдовчи ва йўловчилар автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech