баннер
13 мар 2025
21:33

    Сирдарёда “мусоровоз“ ва “Nexia-3” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Айни вақтда ҳодиса жойида ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Қайд этилишича, ҳодиса шу йилнинг 13 март куни соат 10:00лар атрофида Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобиль йўлининг 137-километрида содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, “Янгиер-Гулистон“ йўналишида “Nexia-3” русумли енгил автомобиль ҳамда чиқинди ташишга мўлжалланган “Isuzu” русумли махсус транспорт воситаси ўзаро тўқнашган.

    Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси шифохонага етказилган. Ҳозирда унинг ҳолати аниқланмоқда.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech