Тошкентда мозаикали бинолардан реклама баннерлари олиб ташланмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 154-сон қарорига мувофиқ мозаикали биноларга реклама баннерларини ўрнатиш тақиқланади.

    Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

    Бутун республика бўйлаб мозаика ва паннолар миллий маданий мерос рўйхатига киритилган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 154-сон қарорига мувофиқ мозаикали биноларга реклама баннерларини ўрнатиш тақиқланади.

    Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги бу борада чора-тадбирларни амалга ошириб, бугун Миробод кўчасида жойлашган бинодан реклама баннери олиб ташланди.

    "Агар сиз миллий рўйхатга ҳали киритилмаган мозаика ёки паннолар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, марҳамат, mosaic@acdf.uz электрон почтаси орқали хабар беринг.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates