баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Тошкентда Нидерландия логистика компаниясининг ваколатхонаси очилди

    Инвестициялар 18 март 2021 173

    Аввал хабар қилганимиздек, шу кунлари Нидерландиянинг «NH Logistics» транспорт компанияси бош ижрочи директори Теодорус Шреурс хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлиб турибди

    Ташриф доирасида Теодорус Шреурс республикамизнинг қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

    Хусусан, бугун «Ўзстандарт» агентлиги вакиллари билан учрашув ва Давлат божхона қўмитаси масъул вакиллари иштирокида видеомулоқот ташкил қилинди.

    Тадбирларда вазирлик ва идоралар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, Тошкент шаҳрида янги очилган «NH Logistics» компанияси филиалининг фаолиятини муваффақиятли йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

    Таъкидлаш жоиз, «NH Logistics» Нидерландияда жойлашган бўлиб, IT электрон ускуналар ва уларнинг қисмларини дунёнинг турли мамлакатларига экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланади, Amazon, Google, Microsoft каби йирик компаниялар билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Москва, Минск, Киев, Боку, Олма-ота ва МДҲ мамлакатларининг бошқа шаҳарларида ўз ваколатхоналарига эга.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates