Тадбир Марказий Осиё халқаро институти ва Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Миллий стратегик ташаббуслар институти томонидан ташкил этилмоқда.
Анжуманда икки мамлакатнинг етакчи таҳлилий марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари экспертлари, вазирлик ва идоралари, Тошкентда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этади.
Конференция икки томонлама, минтақавий ва халқаро даражадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг умумий ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини таҳлил этишга қаратилган.
Анжуман давомида икки давлат раҳбарларининг сўнгги учрашуви чоғида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги тарихий декларациянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига оид масалалар кўриб чиқилади, деб хабар беради «Дунё» АА.