Тошкентда “Spark” ва “Matiz” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Шу йилнинг 10 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Spark” ва “Matiz” русумли автотранспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Нурафшон кўчасида, ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Б.Қ. бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашинаси; Ҳайдовчи 2004 йилда туғилган И.Т. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    ЙТҲ оқибатида “Spark” автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

    Шунингдек “Spark” автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчиларга ва “Matiz” автомашина ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates