Тошкентда хавфли манёврларни амалга оширган автобус ҳайдовчисига чора кўрилди

    Яқинда "King Long" русумли автобуснинг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб хавфли ҳолатни келтириб чиқаргани акс этган видео хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Ҳолат бўйича "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати маълумот берди.

    Ушбу ҳолат "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ, Транспорт назорати инспекцияси раҳбарияти ва масъул ходимлар иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб қўпол қоидабузарлик содир этганлиги, шаҳар кўчаларида қарама-қарши ҳаракатланиб хавфли манёврларни амалга оширгани ва авария ҳолатини келтириб чиқарганлиги учун ушбу ҳайдовчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, қўпол қоидабузарлик содир этгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳайдовчиларнинг электрон базаси, яъни, "Қора рўйхат"и жорий этилган бўлиб, унга кўра ушбу ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмасликлари қатъий белгиланган. Шу кунга қадар ушбу рўйхатга киритилган ҳайдовчилар сони 197 нафарни ташкил этмоқда.

    Юқоридаги қоидабузарлик сабабли ишдан бўшатилган 58-сонли автобус ҳайдовчиси Ф.С ҳам ушбу қора рўйхатга киритилганлигини маълум қиламиз.

    Бундан ташқари, қоидабузарлик чоғида нафақат ўзининг балки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳам ҳаётини хавф остига қўйганлиги сабабли, ҳайдовчи Ф.С.ни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан Жиноят ишлари судига махсус тақдимнома киритилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates