Тошкентда янги ўқув йилидан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти иш бошлайди

    Таълим 10 июн 2020 12730

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 

    Ҳужжат билан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўзбек мақом санъати факультети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, халқ мусиқаси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилиши белгиланмоқда.

    Мазкур институт юртимизда мақом, халқ мусиқаси, бахшичилик ва катта ашула ижрочилигини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблар ва анъаналарни, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш билан шуғулланади.

    Шунингдек, мумтоз мусиқа меросимиз намуналарини нотага олиш, мавжуд ёзувларни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш каби қатор вазифаларни бажаради.

    Лойиҳада янги институт Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси, 31-уйда жойлашиши белгиланмоқда.

    Ҳужжатда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўз таълим йўналишлари бўйича “устоз-шогирд” мактабларини ташкил этиб, ривожлантириши, шунингдек, бу соҳага кириб келаётган ёшлар учун мунтазам равишда маҳорат дарсларини ўтказиб бориши ҳам қайд этилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates