“Тошшаҳартрансхизмат“ АЖнинг маълум қилишича, тарқалган хабарлардаги ҳолат шу йилнинг 14 март куни, “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖнинг “2-Автобус саройи“ филиали масъул ходимлари томонидан автобус салонига ўрнатилган видеокузатув мосламалари текширилганда юқорида келтирилган ҳолат ҳақиқатда содир бўлгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан “2-Автобус саройи“ филиали директори Ж.Л.Маннопов, филиал масъул ходимлари, филиал тасарруфидаги йўналиш ҳайдовчилари ҳамда 72-сонли йўналиш ҳайдовчиси Ж.Х билан биргаликда тезкор танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ҳайдовчи Ж.Хнинг содир этган қоидабузарлиги муҳокама қилиниб, корхона ички тартиб интизомини ўта қўпол равишда бузганлиги учун ҳайдовчи Ж.Х билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчи Ж.Хнинг содир этган қоидабузарлигига ҳуқуқий баҳо олиш мақсадида, ҳужжатлар тўплами ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган, — дейилади хабарда.